Италия терма жамоаси устози Чезаре Пранделли «Рома» ҳужумчиси Франческо Тоттининг «мовий гвардия»га қайтиш имкониятларини баҳолади.
«Тотти – такрорланмас талант, лекин вақт ҳаммага ўз таъсирини ўтказади. Келинг унинг терма жамоага қайтиши борасида гаплашмайлик. Охирги марта биз уни термага қайтардик ва у жароҳат олди.
Шуни ҳам эсда тутиш керакки, айнан Тотти халқаро фаолиятини якунлашни хоҳлади»,- дейди мураббий.