Мадриднинг «Реал» клуби устози Карло Анчелотти жамоа футболчиларининг терма жамоа сафида жароҳат олгани ҳақида фикр билдирди.
«Бу ҳафта биз учун омадсиз бўлди. Айниқса Хедиранинг жароҳати борасида. Сами – жамоа учун жуда муҳим футболчи. Энди унинг ўрнини босадиган вариантни излашимиз керак. Умид қиламанки, бу бўшлиқни тўлдира оламиз.
Хедиранинг ўрнини босадиган футболчини топиш осон эмас. Менда бу чизиқда кам ўйнаган футболчилар бор. Балки Каземирони синаб кўрармиз. Пепе ёки Рамосни эса бу чизиқда ўйнатолмайман. Уларнинг иккиси ҳам маркзаий ҳимоячилар.
Алонсонинг жароҳати ҳам бизга қимматга тушди. Ўша учрашув ўртоқлик учрашувига хос бўлмаган тарзда қўпол ўтди.
ФИФА ўйинларида футболчилар жароҳат олишяпти. Бундан ташқари улар ҳар уч кунда майдонга тушишмоқда. Умид қиламанки ФИФА ва УЕФА ўзро келишган ҳолда иш тутишади»,- дейди мураббий.