«Интер» устози Вальтер Мадзарри «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан жон деб бирга ишлаган бўлишини таъкидлади.
«Месси билан жон деб ишлаган бўлардим, лекин айни вақда бунинг имкони йўқ. Менимча, бу савол билан клуб президентига мурожаат қилиш керак, мураббийга эмас»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради A Bola.
Аввалроқ «Интер»нинг янги хўжайини Эрик Тоҳир «Барселона»нинг Месси учун белгилаган 250 миллион еврони тўлашга тайёр эканини таъкидлаган эди.