«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европада 2012/2013 йилнинг энг яхши тўпурари бўлгани учун эртага «Олтин бутса» совринини қабул қилиб олади.
Маросим Барселонада бўлиб ўтади ва унда Европа футболи мутасаддилари ҳам иштирок этишади.
Таъкидлаш жоизки, Месси олтиндан ясалган бутсани бу билан учинчи марта қўлга киритмоқда. Бунгача Лео 2009/2010 ҳамда 2011/2012 йилги мавсумларда ҳам кўҳна қитъанинг энг зўр тўпурари бўлган эди. Ўтга мавсумда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Испания чемпионатида рақиблар дарвозасида 46та тўп киритган.













