Кириш Регистрация

Диего Милито мавсум якунида «Интер»дан кетадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳужумчиси Диего Милито ҳозирги клубини 2013/14 йиллар мавсуми якунида тарк этади ва Аргентинага қайтади, дея хабар тарқатди La Gazzetta dello Sport.

2014 йил июнида 34 ёшли жанубий америкаликнинг "нерадзурралар" билан шартномаси ниҳоясига етади ва манба маълумотига кўра, томонлар уни узайтиришмайди. Ҳужумчи аллақачон Авельянеданинг "Расинг" клубига ўтиш бўйича яхшилаб келишиб олган. Қайд этиш керак, Милито ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ушбу мавсум Милито жароҳат сабаб Италия чемпионатининг атиги 3 ўйинида иштирок этди. Аммо ўша ўйинларда у ўз ҳисобига 2та гол ва битта самарали пасни ёзиб қўйган.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 16:17, 22.11.2013.
Ўқилди: 2330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.