Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мурабийи Хосеп Гвардиола жамоасининг олдиндаги "Боруссия Д."га қарши ўйини хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Айнан шундай учрашувлар учун ҳам футбол ўйнаганман, мураббий бўлганман. Бундай ўйиннинг бир қисми сифатида иштирок этаётганимдан хурсандман.
Ха, бизда бир нечта жароҳатланган футболчилар бор. Аммо бу баҳона бўлолмайди.
Бу ўйинда мардона курашишимизга тўғри келади. Бошқачасига ютиб бўлмайди", - дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирди "Бавария" расмий твиттери.













