Германия терма жамоаснинг собиқ дарвозабони Йенс Леманн Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеганнинг «Барселона»га мос дарвозабон эканини таъкидлади.
«У «Барселона» учун жуда яхши вариант. Менимча, тер Штеган Испания чемпионатига мослашиб кета олади. У ҳар икки оёқ билан ҳам яхши ўйнай олади.
Мен учун энг яхши дарвозабонлар Мануэль Нойер ва Петер Чех. Англияда ўшнаш учун сен ўз чизиғингда энг зўр бўлишинг керак. Акс ҳолда таркибдаги ўрнингни йўқотасан. У ерда футбол кескин ва ҳакамлар сени ҳимоя қилишмайди»,- дейди Леманн.













