«Бавария» устози Хосеп Гвардиола ўзининг жамоадаги олиб бораётган ишлари ҳақида гапирди.
«Жамоа аввалгига қараганда анча яхши ўйин кўрсатмоқда, лекин бу ҳали менинг жамоам эмас. Футболчилар айнан менинг ўйин услубимда ҳаракат қилишлари учун кўпроқ вақт керак.
Германияда қарши ҳужум тактикасини ёқтиришади. Бу менинг услубимга мос тушмайди. «Бавария»нинг кўрсатаётган натижаларидан кўнглим тўлмоқда, лекин шогирдларим бошқача ўйин кўрсатишларини хоҳлайман»,- дейди мураббий.