Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ОЧЛ квоталаридаги айрим ўзгаришлар ва саралаш формати ҳақида

Баҳо:
+ | -

ОФК Ижроқўми ОЧЛ квоталарини тасдиқлаётганда унга айрим ўзгартиришлар киритди. Жумладан, Кувайт давлатига берилган саралаш плей-офф учун 2та ўрин биттага камайтирилди. Шунингдек, Ҳиндистон клуби саралаш босқичини Шарқ минтақасида ўтказадиган бўлди. Шарқ минтақаси вакили Таиланднинг саралаш босқичидаги клублари сони 1тага кўпайтирилди. Натижада, Ғарб минтақасида 2та ўрин учун саралаш босқичида 10та, Шарқда эса 8та жамоа иштирок этадиган бўлишди.

ОФК Тафтиш комиссияси томонидан тўпланган очколар ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон 693 балл тўплаган. Ўтган йили чемпионатимиз тафтишдан ўтказилганидан кейин ҳисобимизда 740 балл тўпланган, бироқ 2011 йилги текширув натижасига кўра 2та кўрсаткич бўйича пасайганимиз учун 60 балл олиб ташланганди. Демак, йилдан-йилга текширув натижаларимиз ҳам пасайиб бормоқда.

Солиштириш учун: Эрон 2011 йилги текширувда Ўзбекистондан ҳам пастки ўринда эди. Улар 2 йил ичида Ғарб минтақасида 1-ўринга чиқиб олишди ва ҳақли равишда гуруҳ босқичига 4та ўринни қўлга киритишди.

Бошқа мамлакатлар тўплаган очколар ва берилган квоталар қуйидаги жадвалларда акс эттирилган.

Ўрин

Аъзо ассоциация (Ғарб)

Очколар

Ўрин

Гуруҳ

Саралаш

1

Эрон

908.47

4

0

2

Саудия Арабистони

869.62

4

0

3

БАА

848.94

3

1

4

Қатар

848.56

2

2

5

Ўзбекистон

693.38

1

2

6

Иордания

500.89

0

1

7

Уммон

390.02

0

1

8

Баҳрайн

253.67

0

1

9

Ироқ

0

1

9

Кувайт

0

1

Жами

14

10

Ўрин

Аъзо ассоциация (Шарқ)

Очколар

Ўрин

Гуруҳ

Саралаш

1

Япония

935.30

4

0

2

Жанубий Корея

887.45

4

0

3

Хитой

843.54

3

1

4

Австралия

804.08

2

1

5

Таиланд

601.20

1

2

6

Ҳиндистон

526.55

0

1

7

Сингапур

438.34

0

1

8

Гонконг

408.02

0

1

9

Вьетнам

301.31

0

1

Жами

14

8

Саралаш босқичи формати ҳақида
Хабарингиз бор, ўтган йили “Локомотив” саралаш босқичидаги битта ўйинни сафарда “Ан-Наср”га қарши ўтказган ва унда мағлуб бўлиб, гуруҳ босқичига чиқа олмаган эди. Бу сафар эса саралашда иштирок этадиган жамоалар сони анча кўп, айниқса, Ғарб минтақасида. Шарқдаги 8та жамоа ярим финал ва финал кўринишида 2та босқичда иштирок этишади ва гуруҳ босқичида иштирок этадиган 2та жамоа номини аниқлашади. Ғарбда (10та жамоа) эса саралаш плей-оффи 3та босқичдан иборат бўлади.

ОФК саралаш босқичи формати ҳақида аниқ маълумот бермади. Қуръа 10 декабрь куни бўлиб ўтишини инобатга олсак, балки унгача расмий маълумот бериб қолиниши мумкин. Тахминимизча эса, формат ўтган йилдагидек қолса ажабмас. Яъни, ОФК тафтиш комиссияси рейтингида юқори ўринни эгаллаган мамлакат вакили учрашувни ўз майдонида ўтказади. Шу мезон асосида Ғарбда иштирок этадиган 10та жамоа рейтингини тузиб чиқадиган бўлсак:

1. “Банияс” (БАА) — Про-лига-2012-13да 4-ўрин
2. “Лахвия” (Қатар) — Юлдузлар лигаси-2012-13да 2-ўрин
3. “Ал-Жайиш” (Қатар) — Юлдузлар лигаси-2012–13да 3-ўрин
4. “Локомотив” (Ўзбекистон) — Олий лига-2013да 2-ўрин
5. “Насаф” (Ўзбекистон) — Олий лига-2013да 3-ўрин
6. “Шабаб ал-Ордон” (Иордания) — Иордания чемпионати-2012–13 ғолиби
7. “Ас-Сувайқ” (Уммон) — Уммон чемпионати-2012–13 ғолиби
8. “Бусайтин” (Баҳрайн) — Биринчи дивизион-2012–13 ғолиби
9. “Аш-Шорта” (Ироқ) — Премьер-лига-2012–13 ғолиби
10. “Кувайт” СК (Кувайт) — Премьер-лига-2012–13 ғолиби

Демак, дастлабки босқичда “Ас-Сувайқ” ва “Бусайтин” ўз майдонида “Аш-Шорта” ва “Кувайт” СКни қабул қилишади. Ким қаерга боришини қуръа аниқлаб беради. Ғалаба қозонган 2 жамоа эса юқорида 6та клуб сафига қўшилади ва 2-босқичда иштирок этади. Иккинчи босқичда эса юқоридаги рейтингда юқоридаги 4та жамоа рақибларини ўз майдонида қабул қилишади. Демак, рейтингда 4-ўринни эгаллаб турган “Локомотив” саралаш босқичини ўз уйида бошласа, “Насаф” сафарга боради. Қизиқ томони, қуръага кўра, “Локомотив” ва “Насаф” ўзаро 2-босқичда тўқнаш келиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, қаршиликларнинг дастлабки рақиби БАА ёки Қатар клублари ҳам бўлиши мумкин. “Локо” эса бу босқичда БАА ва Қатар клублари билан рўбарў келмайди.

Ниҳоят, саралаш босқичининг финали ҳам рейтингда юқори кўрсаткичга эга бўлган жамоалар майдонида ўтади. Демак, ўзидан юқорида турган икки жамоа 2-босқичда мағлубиятга учрамаса, “Локомотив” ҳал қилувчи босқични сафарда ўтказади (албатта, темирйўлчилар аввал 2-босқичдан муваффақиятли ўтишлари лозим). “Насаф” борасида ҳам худди шундай фикрни билдириш мумкин.

Яна бир марта такрорлаймиз, бу ҳали расмий маълумот эмас, ўтган йилги форматдан келиб чиқиб билдирилган фикрлар. Қуръа механизми ва саралаш босқичи формати алоҳида тасдиқланиши ҳам мумкин. Аслида аввалдан тасдиқланган тақвим режасига кўра, саралаш босқичи 2та босқичдан иборат бўлиши ва ўйинлар 8-9 ва 15 февраль кунлари ўтказилиши керак эди. Аммо вазият ўзгарди ва ОФК мусобақаларни ўтказиш департаменти саралаш формати ва қуръа механизмини ўзгартириш ҳақида бош қотиради. Биринчи босқич ўйинлари 1-2 февраль кунларига белгиланиши мумкин, аммо “Локомотив” ва “Насаф” 8 февралга тайёрланаверишса ҳам бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:48, 27.11.2013.
Ўқилди: 4219 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.