21-26 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Чиғатой» ўқув-базасида 2000 йилда туғилган ўсмирлардан иборат жамоаларнинг якуний йиғини бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан ташриф буюрган жамоалар орасидан Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоасига номзодлар саралаб олинди. Таъкидлаш жоиз, Қорақалпоғистон ва Хоразм, Фарғона водийси, Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилоятидан ташриф буюрган жамоалар ўзаро 5 маротабадан майдонга тушишди ва улар орасидан иқтидорли ўсмирлар терма жамоанинг келгуси йиғинларига ташриф буюрадиган бўлди.
«Мазкур йиғинда ёш футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тўп билан ишлаш маҳорати, майдонда фикрлай олиши, техник-тактик тайёргарлиги ва бошқа бир қатор жиҳатларга асосий эътиборни қаратдик. Биз фақатгина шу ўйинчилар билан чекланиб қолмаймиз, ушбу йиғинда бир қанча футболчиларни саралаб олдик ва навбатдаги йиғинларимизда бу футболчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз», - деди Темур Олимхўжаев йиғин ҳақида тўхталаркан.
Қуйида мазкур йиғиндан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин: