Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Осиё ва Океания жаҳон чемпионати квоталарини бирлаштиришмоқчи

Баҳо:
+ | -

ОФК ҳамда Океания футбол федерациялари жаҳон чемпионати учун бериладиган яримта квоталарини бирлаштиришмоқчи. Бу ҳақда Осиё футбол иттифоқи президенти Салмон Иброҳим кеча бўлиб ўтган йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш марисимида маълум қилди.

Ҳар икки федерациянинг вакиллари жаҳон чемпионати саралашининг ўтиш ўйинларида мағлубиятга учраганидан кейин гапни бир жойга қўйиб гаплашиб олишмоқчи. Хабарингиз бор, Иордания ўтиш ўйинларида Уругвай тўсиғидан ўтолмаган бўлса, Янги Зелландия Мексикага имкониятни бой берган эди. Қизиғи, ҳар икки жамоа биринчи ўйинда Америка қитъаси вакилларидан бешта гол ўтказиб юборишганди.

«Бизда Австралия ҳам ўйнашини унутмаган ҳолда қандай қилиб яримта квоталаримизни бирлаштириш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу масалада Океания расмийлари билан маслаҳатлашяпмиз. Географик жиҳатдан ҳам унча узоқ эмасмиз. Ўйлаб кўриш учун вақт бор. Охирги қарорни ФИФА қабул қилади»,- дейди президент.

Хабарингиз бор, Осиё футбол иттифоқи дунёдаги энг каттаси ҳисобланади. Унда 46та федерация аъзо. Сариқ қитъа учун жаҳон чемпионатида 4,5та ўрин ажратилади. 11та федерациядан ташкил топган Океания вакилларига эса яримта ўрин ажратилади. Охириги марта бу федерациядан Янги Зелландия жаҳон чемпионатига чиқган ва ЖАРдаги мундилада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлган эди.

Манба: www.channelnewsasia.com
Киритилди: 22:53, 27.11.2013.
Ўқилди: 4522 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.