Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Сан-Паулуда ЖЧ-2014 очилиш ўйинини қабул қиладиган стадион қисман вайронага айланди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати учун қурилаётган Сан-Паулу шаҳридаги «Арена де Коринтианс» футбол стадионининг бир қисми 27 ноябрь куни қулади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлган. Фалокат тушлик вақтида – стадионда одам кам бўлган бир фурсатда содир бўлган, дея қайд этмоқда агентлик. Бошқа жабрланувчилар тўғрисида маълумот йўқ.

AP’нинг маҳаллий телеканалларга асосланиб хабар беришича, стадионнинг шарқий тарафидаги трибуналар бузилиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, қулаш металл конструкцияларнинг юқори қисмига (стадион томига) қурилиш кранининг ағдарилиши натижасида рўй берган.

Сан-Паулудаги стадион, ЖЧ-2014нинг бошқа майдонлари каби, 2013 йил декабрида фойдаланишга топширилиши керак эди. Дастлабки режа бўйича, ушбу стадион 2013 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Конфедерациялар Кубоги баҳсларига ҳам мезбонлик қилиши керак эди, бироқ молиялаштиришдаги узилишлар сабаб қурилиш ишлари чўзилиб кетган эди. Юз берган ҳодиса қурилишни якунлаш бўйича янги саналарга таъсир қиладими-йўқми, бу ҳақда маълумот берилмаган.

«Арена де Коринтианс» (ФИФА бу стадионни «Арена де Сан-Паулу» деб атайди) ЖЧ-2014нинг очилиш ўйини, ярим финал босқичидаги битта учрашув ва бошқа баҳсларни қабул қилиши режалаштирилган эди.

Бу Бразилиянинг жаҳон чемпионатини қабул қилиши режалаштирилган стадионларида рўй бераётган илк фавқулодда ҳолат эмас. 2013 йилнинг майида Сальвадор шаҳридаги «Фонте Нова» стадионининг томи кучли ёмғир ёғиши натижасида қулаган эди.

Бразилиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик аҳолининг норозилик намойишлари фонида давом этмоқда – кўпчилик, мамлакатда жиддий ижтимоий муаммолар бўлишига қарамай, ҳукуматнинг йирик спорт мусобақаларини ташкил этишга катта харажатлар қилаётганидан норози бўлмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:06, 28.11.2013.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.