Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак»

Баҳо:
+ | -

Ушбу мавсумда “Андижон” жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Баҳром Абдураҳимов бўлди. У биринчилик баҳсларида 35 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этди. Ва албатта “Андижон” жамоасини олий лигага чиқишига муносиб ҳиссасини қўшди. Куни кеча Абдураҳимов “Футбол экспресс” газетасига интервью берди.

— Баҳром, “Андижон” ўз мухлисларига берган ваъдасининг устидан чиқиб олий лигага қайтди. Бу йўлда қийинчиликлар ҳам бўлгандир?
— Албатта, қийинчиликсиз иш бўлмайди. Жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдиб ўз мақсадимизга эришдик. Тўғри, осон ғалаба қозонган ўйинларимиз ҳам бўлди, лекин шундай учрашувлар ҳам бўлдики, катта куч сарфлашимизга тўғри келди. 1-лигада тўп суриб шунга амин бўлдимки, аслида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Қийин томони шундаки, майдонларнинг сифати яхши эмас, бемалол ҳаракат қила олмайсан. Бир сўз билан айтганда, яхшигина меҳнатимиз эвазига олий лигага қайтдик.

— “Андижон” учун қайси ўйинлар қийин ўтди дея оласиз?
— Бизнинг жамоага барча клублар етарлича қаршилик кўрсатишди. Деярли барча ўйинлар осон бўлмади, айниқса ўз майдонимизда “Машъал” ва сафарда “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўйинлар анча оғир кечди. “Машъал”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ўша баҳс 1-ўрин соҳибини аниқлаб берарди. Биз ютишимиз керак бўлган учрашувда мағлубиятга учрадик. Шунга қарамай, бу мағлубият ҳеч нимани ҳал қилмади ва якунда мақсадимизга эришдик.

— Жамоангиз шу таркиб билан олий лигада яхши ўйин кўрсатишига ишонасизми?
— Албатта, ишонаман. Чунки жамоамизнинг негизини маҳаллий ўйинчилар ташкил қилади. Таркибга 1-2 нафар маҳоратли футболчиларни таклиф қилиб, ёшларга, айниқса, ўзимизнинг йигитларга имконият беришса, ўйлайманки, “Андижон” яқин йиллар ичида юқори ўйинлар учун курашадиган жамоага айланади. Азамат Абдураимов жуда яхши жамоа шакллантирмоқда ва бу таркиб бемалол олий лигада ўзини кўрсата олади.

— Легионерлар жамоага қанчалик керак деб ўйлайсиз?
— Биласизми, бу мени ўйлантирадиган савол. Фикримча, легионерлар керак, лекин қандай легионер?.. Майли келсин, ўйнасин, ўз ўйини билан маҳаллий футболчилардан кучлироқ эканлигини ҳар тарафлама исботлаб қўйсин. Хориждан катта маблағ эвазига келса-ю, маҳаллий футболчилар зур ўйнамаса уларни нима кераги бор?! Ундан кўра андижонлик ёшларга имконият берилгани яхши. Мана, “Бунёдкор”даги Пишур ҳақиқий легионерга хос ўйин намойиш этди. У 25та учрашувда рақиблар дарвозасини 19 бор ишғол этиб тўпурар бўлди. Легионер ана шундай бўлиши керак. Қисқаси, бизга ҳам шундай савиядаги легионерлар керак.

— “Андижон”даги шароитлар қониқарли даражадами?
— Бу борада ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Клуб раҳбарияти барча шароитларни аъло даражада яратган. Яшаш шароитидан тортиб, машғулотлар жараёнигача ҳеч қандай эътироз йўқ.
Х.Васиев суҳбатлашди. 

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 12:18, 29.11.2013.
Ўқилди: 3031 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.