Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Бунёдкор»га олтин медаллар топширилди

Баҳо:
+ | -

30 ноябрь куни муҳташам "Бунёдкор" стадиони маросимлар залида 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳиби “Бунёдкор” жамоаси аъзоларининг йил якунларига бағишланган байрам оқшоми бўлиб ўтди. Унда клубнинг барча ёш тоифаларидаги жамоалари, мураббийлар ва маъмурият, футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди. Таъкидлаш лозимки, бу йилги мавсумда “қалдирғочлар” мамлакат чемпионати ва кубок баҳсларидан ташқари Ёшлар лигасида ҳам биринчи ўринни эгаллаб “Олтин хет-трик” қайд этишди.

Дастлаб Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган клуб ёшлар жамоасига кичик олтин медалларни Ўзбекистон Футбол федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев топширди. Федерация президенти, Ўзбекистон миллий олимпиа қўмитаси раиси, сенатор Мираброр Усмонов  жамоанинг асосий таркиб аъзоларига олтин медалларни тақар экан, уларни улкан муваффақиятлари билан қутлаб келгусида Осиё майдонларида ҳам етакчи бўлиш вазифасини юклади. Клуб ҳомийси ҳисобланган “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари Алишер Султонов ҳам жамоани муваффақиятлари билан самимий табриклади.

Бутун мавсум давомида майдонда ўйнаган футболчилар ва уларнинг яқинлари бу оқшомда мамлакатимизнинг етакчи санъаткорлари томонидан ижро этилган қўшиқлар оҳангида ўйинга тушишди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:19, 01.12.2013.
Ўқилди: 2851 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик