"Милан" вице-президенти Адриано Галлиани бошқа клубга ишга ўтиши ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди.
"Кўплаб таклифлар олдим, аммо бошқа жамоага ўтмайман. Футбол бошқарувчилиги соҳасидаги фаолиятим шу билан якунланади.
"Милан" - менинг жон-у дилим. Бу клубни севаман", - деди Галлиани Milan News билан суҳбатда.