Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсумда Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Футболчи Алфредо ди Стефано совринини бугун қабул қилиб олди.
Хабарингиз бор, сўровнома Испаниянинг биринчи рақамли газетаси Маrcа томонидан ўтказилди. Бош совринни шахсан Алфредо ди Стефанонинг ўзи Роналдуга топширди.
Таъкидлаш жоизки, ҳужумчи иккинчи марта кетма-кет ушбу совринга муносиб топилди. 2010/2011 йилги мавсумда Лионель Месси премьерода тенгсиз бўлган эди.













