Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Обод», «Бунёдкор-Геофизика», «Ғиждувон» ва «Машъал-Академия» — I лиганинг янги аъзолари

Баҳо:
+ | -

Куни-кеча келаси мавсумда биринчи лигада тўп сурадиган тўрт жамоа номи маълум бўлди. Бундай муваффақиятга Тошкентнинг «Обод», Тошкент вилоятининг «Бунёдкор-Геофизика», Бухоро вилоятининг «Ғиждувон» ҳамда Муборакнинг «Машъал-Академия» жамоалари эришишди.

«Обод» жамоаси йўлланма масаласини 30 ноябрь куни ҳал этган бўлса, кеча «А» гуруҳидан ўз мақсадига «Бунёдкор-Геофизика» ҳам етди. Андижоннинг «Ўз-Дон Жу» клубига қарши кечган учрашувни Сергей Ни шогирдлари аввалига яхши бошлашмади. 32-дақиқада меҳмонлар вакили Бунёд Султонов «Ўз-Донг Жу»ни олдинга олиб чиқди. Ҳарчанд уринишмасин, мезбонлар танаффусгача вазиятни ўнглай олишмади. Бироқ иккинчи бўлимда «Бунёдкор-Геофизика» учун ҳаммаси жойига тушди. 57-дақиқада бу миқёсдаги мусобақалар учун тажрибали саналган Яшар Муталибов ўткир зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада андижонликлар ўз жарима майдончалари ичида Элёр Абдуллоевни чалиб йиқитишди. Ва бош ҳакам Вадим Агишев ҳақли равишда пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Илёс Пардаев бехато бажариб, жамоаси жонига оро кирди. Шу тариқа, 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, «Бунёдкор-Геофизика» очколари сони бўйича «Бунёдкор»га етиб олди. Аммо мусобақа регламентига кўра, ўзаро ўйин натижасидан келиб чиқиб, 2-ўринни ўзига таъминлади.

«А» гуруҳидаги бугунги ўйинлар турнир жадвалига ҳеч қандай ўзгартириш кирита олмайди.

«Б» гуруҳида, жамоаларнинг маблағни иқтисод қилиш таклифидан келиб чиқиб, аслида 3 декабрь куни ўйналиши керак бўлган 5-тур учрашувларини ташкилотчилар турнирнинг дам олиш куни – 30 ноябрда ўтказиб бўлишган экан. Бироқ бу ҳақда ЎзПФЛга ташкилотчилар кеч хабар беришган. Шу боис биз ҳам мухлисларга бу 5-тур натижаларини кечроқ етказаяпмиз.

5-турни олдинга суришгани учун, «Б» гуруҳида баҳсларга кечаёқ якун ясалган. Бу ерда мезбонлар ҳеч кимга имконият қолдиришмади ва 100 фоизли кўрсаткичга эришишди. 9 очко жамғарган «Машъал-Академия» 1-лигага бериладиган иккинчи йўлланмага эга чиқди.
Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
«А» ГУРУҲИ
4-тур. 2 декабрь
Динамо – Бунёдкор 0:1
Бунёдкор-Геофизика – Ўз-Донг Жу 2:1

 

Турнир жадвали

Ў

О

Т-Н

1.

Обод

3

9

5-1

2.

Бунёдкор-Геофизика

3

6

3-3

3.

Бунёдкор

4

6

5-3

4.

Ўз-Донг Жу

3

1

5-7

5.

Динамо

3

1

1-5

Изоҳ: «Бунёдкор-Геофизика» ўзаро ўйин натижасига кўра (3:2) «Бунёдкор»дан олдинда турибди.
5-тур. 3 декабрь
Бунёдкор-Геофизика – Динамо
Обод – Ўз-Донг Жу
------------------------------------------------------
«Б» ГУРУҲИ
5-тур. 30 ноябрь
Машъал-Академия – НДПИ 1:0
Ғиждувон – Баҳор-Геолог 3:2
3-тур. 1 декабрь
Толачи – Баҳор-Геолог 1:2
Машъал-Академия – Ғиждувон 1:3
4-тур. 2 декабрь
Баҳор-Геолог – Машъал-Академия 1:3
НДПИ – Толачи 2:1

 

Турнир жадвали

Ў

О

Т-Н

1.

Ғиждувон

4

12

10-3

2.

Машъал-Академия

4

9

10-5

3.

НДПИ

4

6

6-4

4.

Баҳор-Геолог

4

3

5-11

5.

Толачи

4

0

3-11

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:27, 03.12.2013.
Ўқилди: 5382 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Холанд «Реал»нинг қизиқиши туфайли «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилди [3766]

Абдуқодир Ҳусанов Мареска қўл остида «Манчестер Сити» машғулотларига киришди [2715]

L’Équipe: Мбаппе ЖЧ-2026дан кейин «Олтин тўп» учун асосий фаворитга айланди [2393]

«Барселона» қизиқаётган Лапортнинг шартномасидаги товон пули суммаси маълум бўлди [2207]

Жозе Моуриньонинг Родри трансфери бўйича позицияси маълум бўлди [2118]

«Арсенал» «Реал»нинг юлдузли вингерини нишонга олди [2080]

Альварес ўзини алдангандек ҳис қилмоқда: унга "Барселона" ваъда қилинган эди, аммо "Арсенал" билан музокара олиб борилди [1959]

«Ливерпуль» «ПСЖ» юлдузи учун катта сумма таклиф қилди [1791]

Гарначо "Челси"дан Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубга ўтишга яқин турибди [1757]

"Манчестер Сити" марокашлик футболчи билан келишувга эришди [1649]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик