Футбол қироли Пеле ўз ватанида ўтадиган ЖЧ гуруҳ босқичи учун қурьа ташлаш маросимида иштирок этмайдиган бўлди. Афсонавий футболчи - Daily Mail`нинг ёзишича - қурьа вақти Бразилия терма жамоаси учун ноқулай рақибларни танлаб қўйишдан қўрқиб шу қарорга келган.
Қўшимча қилинишича, Пеле Бразилия аҳолисини Мундиал вақтида тартибни сақлашга чақирмоқда.