Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Миллий терма жамоамиз: Ҳакамларга назар…

Баҳо:
+ | -

Маълумки, футболда «цикл» термини тез-тез ишлатилади. Бунда асосан 2та ЖЧ орасидаги давр тушунилади ёхуд битта саралаш босқичи ҳам яхлит цикл сифатида олинади.

Биз эса айнан ЖАР-2010дан кейинги даврни битта цикл ўрнида олиб, бу вақтда миллий жамоамиз ўйинларини бошқарган ҳакамларга алоҳида разм солдик. Аниқроғи, охирги 3 йилда расмий ўйинларимизда ишлашган рефериларни кўриб чиқдик.

Наваф Шукруллоҳ. 1976 йил 13 октябрда таваллуд топган. 2008 йилдан ФИФА рефериси. Айни шу йилдан ОФК миқёсидаги турли турнирларда ишлаб келади. 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган 17 ёшлилар ўртасидаги ЖЧда 2та баҳсни бошқарган. 2013 йилнинг март ойида ЖЧ-2014га боришга даъвогар ҳакамларнинг 52 кишилик рўйхатига киритилди.

Бенжамин Жон Уильямс. 1977 йил 14 апрелда таваллуд топган. 2005 йилдан ФИФА рефериси. Клублар ўртасидаги ЖЧ-2011да ишлаган. 2013 йилнинг март ойида ЖЧ-2014га боришга даъвогар ҳакамларнинг 52 кишилик рўйхатига киритилган Австралиянинг ягона вакили. Бу йил Осиёнинг энг яхши ҳаками, деб эътироф этилди.

Юичи Нишимура. 1972 йил 17 апрелда таваллуд топган. Ҳакамлик фао­лиятини 1999 йили бошлаган. 2004 йилдан ФИФА рефериси. Қизиқ тарафи шундаки, у 2008 йили Ганада бўлиб ўтган Африка миллатлар кубогида ишлаган. Шунингдек, 2010 йили Клублар ўртасидаги ЖЧ финалини бошқарган (маълумот ўрнида айтиш керак, бу турнирнинг 2011 йилги финали ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ишониб топширилганди). ЖЧ-2010 финалида 4-ҳакам сифатида қайд этилган. 2012 йили Осиёда «Йилнинг энг яхши ҳаками», деб топилди.

Ким Жонг Хёк. 1983 йил 31 мартда таваллуд топган. 2009 йилдан ФИФА рефериси.

Абдуллоҳ Муҳаммад ал Ҳилоли. 1970 йил 1 январда таваллуд топган. Бу ҳакам олдин Уммон армиясида зобит бўлиб хизмат қилган. 2002 йилдан ФИФА рефериси. 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Аргентина - Сербия баҳсини бошқарган. ЖЧ-2010га бориши мумкин бўлган ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилганди.

Муҳаммад Абдулкарим Муҳаммад Исмоил ал Заруни. 1972 йил 6 февралда таваллуд топган. 2002 йилдан ФИФА рефериси. Бу ҳакам бошқарган Тожикистонга қарши уйдаги баҳс охир-оқибат бизга қимматга тушди. Чунки атайлаб олинган сариқ карточкалар кейинчалик зараримизга ишлади ва Тошкентда Эрондан қабул қилиб олинган мағлубият туфайли якунда мундиал чиптасини бой бердик.

  1 2 3 4 5
  Наваф Шукруллоҳ (Баҳрайн)
  2011 йил 12 январь ОК-2011 Кувайт (б) (2:1)

А.Гейнрих, 62, Ж.О.Ҳасанов, 88

 
  2013 йил 19 ноябрь ОК-2015, саралаш Гонконг (с) (2:0)    
  Ким Жонг Хёк (Корея Республикаси)
  2013 йил 15 ноябрь ОК-2015, саралаш Вьетнам (с) (3:0) И. Сергеев, 54  
  Муҳсин Торки (Эрон)
  2013 йил 15 октябрь ОК-2015, саралаш Вьетнам (у) (3:1) А. Исмоилов, 89  
  Абдул Малик Абдул Башир (Сингапур)
  2011 йил 21 январь ОК-2011 Иордания (б) (2:1) С.Турсунов, 90+2  
  2011 йил 28 январь ОК-2011 Корея Рес. (б) (2:3)

Ш.Саломов, 85, Ш.Муллажонов, 87, А.Гейнрих, 90

 
  2013 йил 26 март ЖЧ-2014, саралаш Ливан (у) (1:0) Ф.Тожиев, 76  
  Петер Грин (Австралия)
  2013 йил 18 июнь ЖЧ-2014, саралаш Қатар (у) (5:1) Т.Кападзе, 70  
  Абдуллоҳ ал Ҳилоли (Уммон)
  2011 йил 16 январь ОК-2011 Хитой (б) (2:2)

А.Ҳайдаров, 27, А.Исмоилов, 55, Т.Кападзе, 66

 
  2012 йил 8 июнь ЖЧ-2014, саралаш Ливан (с) (1:1)

И.Тўхтахўжаев, 33, А.Гейнрих, 38, Ж.О.Ҳасанов, 80

 
  Алиризо Фағони (Эрон)
  2011 йил 11 октябрь ЖЧ-2014, саралаш КХДР (с) (1:0)

Ш.Муллажонов, 64, С.Жепаров, 67, С.Турсунов, 77

 
  Али Ҳамад ал-Бадвави (БАА)
  2011 йил 25 январь ОК-2011 Австралия (б) (0:6) У.Бақоев, 56 У.Бақоев, 67 (2-с)
  2012 йил 14 ноябрь ЖЧ-2014, саралаш Эрон (с) (1:0)

А.Ҳайдаров, 24, С.Жепаров, 52, А.Шорахмедов, 57, С.Турсунов, 68, И.Тўхтахўжаев, 90+2

 
  Муҳаммад Заруни (БАА)
  2011 йил 15 ноябрь ЖЧ-2014, саралаш Тожикистон (у) (3:0)

О.Аҳмедов, 53, А.Гейнрих, 57, Ш.Муллажонов, 70, С.Турсунов, 79, И.Тўхтахўжаев, 82, С.Жепаров, 84, В.Галиулин, 90+1

 
  Юичи Нишимура (Япония)
  2011 йил 7 январь ОК-2011 Қатар (б) (2:0)    
  2012 йил 3 июнь ЖЧ-2014, саралаш Эрон (у) (0:1)    
  2013 йил 6 сентябрь ЖЧ-2014, саралаш Иордания (с) (1:1) А. Исмоилов, 15  
  Бенжамин Уильямс (Австралия)
  2012 йил 11 сентябрь ЖЧ-2014, саралаш Корея Рес. (у) (2:2)

А. Исмоилов, 40, А.Филипосян, 81

 
  2013 йил 10 сентябрь ЖЧ-2014, саралаш Иордания (у) (1:1) И.Нагаев, 99  
  Минору Тожо (Япония)
  2013 йил 11 июнь ЖЧ-2014, саралаш Корея Рес. (с) (0:1)

У.Бақоев, 43, А. Исмоилов, 79

 
  Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн)
  2011 йил 28 июль ЖЧ-2014, саралаш Қирғизистон (с) (3:0)

С.Мустафоев, 29, Ш.Муллажонов, 89

 
  2013 йил 6 февраль ОК-2015, саралаш Гонконг (у) (0:0)    
  Тан Хаи (Хитой)
  2011 йил 2 сентябрь ЖЧ-2014, саралаш Тожикистон (с) (1:0)

А.Гейнрих, 82, И.Тўхтахўжаев, 89

 
  2012 йил 16 октябрь ЖЧ-2014, саралаш Қатар (с) (1:0)

Ж.О.Ҳасанов, 45+2, А. Исмоилов, 84, В.Денисов, 88

 
  2013 йил 26 март ОК-2015, саралаш БАА (с) (1:2) А.Ҳайдаров, 90+3  
  Абдуллоҳ Балидеҳ (Кувайт)
  2011 йил 23 июль ЖЧ-2014, саралаш Қирғизистон (у) (4:0)    
  2012 йил 29 февраль ЖЧ-2014, саралаш Япония (с) (1:0)

А.Шадрин, 63, Ш.Саломов, 90+4

 
  Андре Ал Ҳаддод (Ливан)
  2011 йил 11 ноябрь ЖЧ-2014, саралаш КХДР (у) (1:0) В.Галиулин, 72  
  Халил ал Ғамди (Саудия Арабистони)
  2011 йил 6 сентябрь ЖЧ-2014, саралаш Япония (у) (1:1)    
   

Терма жамоамиз фойдасига берилган Қизил карточкалар

Сўнгги 5 йил давомида терма жамоамизнинг расмий баҳсларида рақиб футболчилари 8 марта майдондан четлатилди. Бу борада, яъни рақибни майдонда озчилик бўлиб қолишини «таъминлаш»да эронлик Масъуд Моради алоҳида ажралиб туради. У бизнинг фойдамизга рақиб футболчилардан 3 нафарига «қизил» берган. Тўғри, уларнинг барчаси асосли эди.

 
Т/р Сана Мусобақа мақоми Ҳакам Баҳс Четлатилган рақиблар
1 2009 йил 28 март ЖЧ-2010, саралаш Масъуд Моради (Эрон) Қатар (у) (4:0) Билол Ражаб, 32
2 2009 йил 6 июнь ЖЧ-2010, саралаш Муҳсин Басма (Сурия) Япония (у) (0:1) Макото Хасебе, 89
3 2009 йил 17 июнь ЖЧ-2010, саралаш Масъуд Моради (Эрон) Баҳрайн (с) (0:1) Абдулла Марзуқ, 77
4 2009 йил 14 ноябрь ОК-2011, саралаш Масъуд Моради (Эрон) Малайзия (у) (3:1) Насриқ Баҳром, 85
5 2011 йил 15 ноябрь ЖЧ-2014, саралаш Муҳаммад Заруни (БАА) Тожикистон (у) (3:0) Эраж Ражабов, 85
6 2013 йил 6 февраль ОК-2015, саралаш

Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн)

Гонконг (у) (0:0) Ло Кван Йи, 58
7 2013 йил 15 ноябрь ОК-2015, саралаш Ким Жонг Хёк (Корея Рес.) Вьетнам (с) (3:0) Ле Тан Таи, 90+3
8 2013 йил 19 ноябрь ОК-2015, саралаш Наваф Шукруллоҳ (Баҳрайн) Гонконг (с) (2:0) Чеунг Кин Фанг, 45
 
Фаррухжон ФАЙЗИЕВ
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 06.12.2013.
Ўқилди: 4540 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.