Ҳозиргина келаси йил Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўз ниҳоясига етди.
Регламент бўйича А гуруҳининг дастлабки икки иштирокчилари жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида майдонга тушишлари керак эди. Бу бахтга мезбон Бразилия ва Хорватия терма жамоалари муваффақ бўлишди.