Мадриднинг «Реал» клуби устози Карло Анчелотти жамоа ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мариянинг ҳеч қаерга кетмаслигини таъкидлади. Кеча бўлиб ўтган «Олимпик»га қарши ўйинда Ди Мария ўзини ёмон ҳис қилган ва ўрнига Бензема туширилган эди.
«У ўзини ёмон ҳис қилганини айтди ва мен унинг ўрнига Бенземани туширдим. Лекин Анхел ўзининг келажаги ҳақида ҳеч нарса дегани йўқ. У Мадридда эканидан хурсанд ва ҳеч қаерга кетмайди.
Бугун жуда кўп вазиятларни юзага келтирдик, лекин улардан фойдаланишда оқсадик. Умид қиламанки, бугун урмаган голларимизни кейинги ўйинларда урамиз.
Моратанинг ўйинидан хурсанд бўлдим. У жамоа учун фойдали ўйин кўрсатди. Яхши вазиятларни юзага келтирди, лекин гол ура олмади. Рақиблар ҳам зўр ҳимояланишди»,- дейди мураббий.