Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Жонни Эванс: «Ўзимизга бўлган ишончни йўқотиб қўйдик»

Баҳо:
+ | -

"МЮ" ҳимоячиси Жонни Эванс жамоа ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйган деб ҳисоблайди. Хабарингиз бор, Дэвид Мойес шогирдлари сўнгги икки турда бир хил - 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Шубҳасиз, ўйинчиларда ишонч бироз йўқолган. Айтиш мумкинки, тўп назоратини рақибга бериб қўйяпмиз, креативлик йўқ. Футболчилар энди ўз имкониятлари даражасида ўйнай олмаяптилар. Ўзингга бўлган ишончинг йўқолса шундай бўлади.

Одатда "Олд Траффорд"да тўп ўтказиб юборсак, жавоб қайтариш ниятида рақибга жуда кучли босим ўтказамиз. Аммо ишонч ва яратувчанлик кайфияти йўқлиги сабаб ҳозир бу қўлимиздан келмаяпти. Кескинлик етишмаяпти. Тўп билан муомала қилишда пала-партишликлар бор. Булар ўтган баҳсда "Ньюкасл"га ўйинни назорат қилиш имконини берди.

Англия чемпионатида ғалаба қозониш ҳар доим қийин. Бизда эса аллақачон 5 та мағлубият бор. Бу қўйилган вазифани бажаришни анчагина қийинлаштирмоқда. Аммо биз профессионаллармиз ва охиригача курашамиз", - деди Эванс.

Манба: www.skysports.com
Киритилди: 18:53, 08.12.2013.
Ўқилди: 2281 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.