«МЮ» устози Дэвид Мойес жамоа ҳужумчиси Робин ван Персининг Манчестерда бахтли эмаслиги ҳақидаги хабарларни рад қилди.
«Бўлмаган гап. Билмадим қаердан топишади бунақа гапларни. Бу борада бошқа ҳеч нарса дея олмайман»,- дейди Мойес.
Аввалроқ ван Персининг Мойес билан алоқаси яхши эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Жорий мавсумда ван Перси жамоа таркибида 16 учрашувда майдонга тушган ва 10та голга муаллифлик қилган.