Гана термаси учинчи бор тўрт йилликнинг энг олий мусобақасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Улар “J” гуруҳида Германия, Португалия ва АҚШ термалари билан баҳс олиб борадилар.
Қизиғи шундаки, қуръа ташлаш маросимидан сўнг Гана термаси аъзоси Кевин-Принс Боатенг туғишган укаси Германия термаси аъзоси Жером Боатенгга twitter орқали:
- Ука, биз яна тўқнаш келдик. Ҳаёт шуниси билан ёқимли, - дея хат йўллади. Улар бундан олдинги ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда ҳам тўқнаш келишган эди.
- Бу сафар истакларимизни амалга ошира оламиз, - дейди Кевин-Принс “Sport Bild”га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Гана чорак финалгача етиб келган эди. Улар Уругвай ҳужумчиси Суареснинг “қаҳрамонлиги” сабаб ярим финалдан қуруқ қолишди. Ўшанда ўйиннинг 120-дақиқасида дарвозага кираётган тўпни Суарес қўли билан қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолган эди. Пенальтини африкаликлар сардори Асамоа Гьян аниқ амалга оширолмади.
Шаҳобиддин Ортиқов тайёрлади