"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Леонел Мессидан келаси йилги Жаҳон чемпионати борасидаги фикрларини сўрашди.
"ЖЧда қатнашишимдан хурсандман. Ким билан ўйнашимизни у қадар аҳамияти йўқ, чунки кучсиз рақибни ўзи йўқ. Фақат гуруҳимиз эмас, умуман мусобақани назарда тутиб айтяпман", - дейди Месси.













