"Монако" ҳимоячиси Эрик Абидальнинг айтишича, Радамель Фалькаонинг клубдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиз.
"Ишонч билан айтишим мумкинки, Фалькао ҳозир фақат жароҳати олгани учунгина ўйнамаяпти. Унинг ўзи ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслигини айтди. "Монако"га ўтишни истаганди ва мана шу ерда, ўзини профессионал тарзда тутяпти", - дейди Абидаль.













