«Ювентус» ҳужумчиси Фернандо Льоренте чемпионлар лигасининг «Галатасарой»га қарши ўйини олдидан жамоасининг кейинги босқичга чиқишга қодир эканига ишонмоқда.
«Биз «Галатасарой»дан қўрқмаслигимиз керак. Ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ўйинни бошқарсак, уларни енгишга қодирмиз.
Қийин йўлни босиб ўтдик. Биз ҳали ўйиндан чиқганимиз йўқ. Кейинги босқичга чиқишга кучимиз етади»,- дейди ҳужумчи.













