Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ҳақида фикр билдирди.
«Гарет жуда зўр ўйнайди. У мавсумолди тайёргарликларда қатнаша олмади. Шунинг учун унда кичик жароҳатлар ва муаммолар бўлди. Лекин ҳозир ҳаммаси яхши. У жамоага қўшилиб кетди.
Бэйл – фантастик футболчи. Уни футболчилар ва мухлислар яхши кўришади. У жамоага совринларни қўлга киритиш учун ёрдам бера олади»,- дейди футболчи.













