Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

ОЧЛ-2014. «Бунёдкор»нинг рақиблари «Истиқлол» ва «Аш-Шабоб» бўлиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси биносида 10 декабрь куни ўтказилган қуръадан тахминан уч соатча олдин, барча шундай тадбирларда бўлгани каби, аккредитациядан ўтган журналистларга пресс-релизлар тарқатилди. Ўзбекистондан бу маросим учун уч нафар ОАВ вакиллари аккредитация олишди. Ушбу сатрлар муаллифидан ташқари, яна Аҳадхон Абдуҳамидов («Интерфутбол» бош муҳаррири) ҳамда «Ўзбекистон футболи»дан Толибжон Қосимов.

Хуллас, бизга тақдим этилган пресс-релизда келтирилган қуръа механизмидан шу нарсани осонгина англадикки, гуруҳ босқичида жойи нақд «Бунёдкор» «В» гуруҳидан ўрин олади. Унинг рақибларидан бири Шарқдаги 1-рақам билан белгиланаётган плей-офф ғолиби бўлади. Қолган икки рақиб ҳам деярли аниқ эди: гуруҳ раундига тўлиқ — 4тадан жой олишган Эрон ва Саудия Арабистонининг рейтинг бўйича, тегишлича, биринчи ва охирги жамоалари жуфтлиги. Яъни чемпионлар (ё «Истиқлол» Теҳрон, ё «Ал-Фотих» Ал-Ахса) ва ушбу мамлакатлар чемпионатларида 3-ўринни эгаллаган «Аш-Шабоб» Ар-Риёд, ёки Эронда 4-ўринни олган «Фулад Хузестан» Ахваз.

Биринчи бўлиб Ғарбий минтақадаги «А», «В», «С» ва «D» гуруҳлари учун ташланган қуръа якунига икки қадам қолганда, маросимни ўтказган ОФК вакили Жон Виндсор саватчадаги иккита шарчадан биттасини олди. У олган шарча ичидан «Saudi Arabia» ёзуви чиқиб келди. Саватчада қолган шарча ичида эса, ўз-ўзидан аёнки, «IR Iran» ёзуви қолганди. Шу тариқа, «Saudi Arabia» ёзуви пайдо бўлиши билан биз «Бунёдкор»нинг бирдан қолган иккита рақибини билиб олдик – булар «Ал-Фотих» ва «Фулад Хузистон». Агар Жон Виндсор аввал «IR Iran» ёзувини чиқарганда, «қалдирғочлар» ҳозир бошқа жамоалар – сўнгги ОЧЛ ярим финалчиси ҳамда Эроннинг 8 карра чемпиони «Истиқлол» ва Саудиянинг 6 карра чемпиони «Аш-Шабоб» ҳақида ўйлаётган бўлардилар.

Солиштирадиган бўлсак, қуръани ўтказган Виндсорнинг қўллари «Бунёдкор» учун енгил бўлиб чиқди. Ахир бир мартадангина олтин медаль олган «Ал-Фотих» (2013 йили) ҳам, «Фулад Хузистон»  (2005) ҳам чемпионлик соврини бўйича юқоридаги клублар олдида асло мақтана олмайдилар.

Улуғбек Мирзаев,
Куала-Лумпур

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:37, 11.12.2013.
Ўқилди: 3262 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.