ОФК бош котиби Жаноб Сусей ОЧЛ қуръаси билан бир кунга тўғри келган ЎФФ президенти сайловларига ҳам тўхталди:
— Сизнинг юртингизда футболга ҳукумат томонидан жуда кучли эътибор бор. Ҳукуматнинг бу кўмаги эвазига, қисқа қилиб айтганда, жаноб Мираброр Усмонов сўнгги йилларда нафақат ўзбек футболи ривожи йўлида, балки бутун Осиё футболи тараққиёти йўлида ҳам улкан меҳнат ҳажмини амалга оширди. У кишининг ЎФФ президентлигига янгитдан сайланиши бу яхши воқеа. Мен жаноб Усмоновни табриклайман ва янги даврда ўзбек футболи янада кенг равнақ топишига ишонаман.
Улуғбек Мирзаев,
Куала-Лумпур