Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Криштиану Роналду: «Бу каби рекордларим ҳақида кўп ҳам ўйлайвермайман»

Баҳо:
+1 | -

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА расмий сайти мухбирлари билан суҳбатда кечаги "Коненгаген"га қарши ўйиндаги ғалаба (2:0) ва ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида урилган голлар сони бўйича рекорд ўрнатгани борасида фикр билдирди.

"Мағлубиятсиз серияни давом эттиришимиз муҳим эди. Ноодатий газонда осон ўйин бўлмаслигини билгандик, аммо ҳаракат қилдик ва мана, жуда яхши ўйни кўрсата олдик. Умуман, гуруҳ босқичида ишларимиз юришиб турди. Яхши иштирокчилар тўпланган гуруҳимиз мураккаб эди ва биз рақибларни енгишни мақсад қилгандик.

Бу рекордни ўрнатганимдан бағоят хурсандман. Гол уриб, жамоамга ғалаба қозониши учун наф келтирганимдан ўзимда қониқиш ҳисси туйяпман. Аммо бу атиги бир рекорд холос. Очиғини айтайми, мен бу каби нарсалар ҳақида кўп ҳам ўйлайвермайман. Ҳаммасидан ҳам ўйинларда ғалаба қозониш ва совринларга эга бўлиш устун туради.

Икки ҳафта майдонга тушмадим. Шундай экан, яна ўйин ритмини ҳис қилишим муҳим эди. Ўзимни яхши ҳис этяпман, аммо шунда ҳам 100 фоиз яхшиман дея олмайман", - деди Криштиану Роналду.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик "Копенгаген"га қарши ўйинда гол уриб, гуруҳ босқичидаги тўпларини сонини 9тага етказиб қўйди.

Манба: www.uefa.com

 

 

Киритилди: 13:57, 11.12.2013.
Ўқилди: 3007 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.