«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Эшли Янг нима учун кўп симуляция қиласиз деган саволга мужмал жавоб берди.
«Симуляция ҳақида гапирадиган бўлсам, бу саволни ҳакамларга беринг. Ахир пенальтини биз эмас, улар белгилайди. Кўп ҳолларда ҳакамларга ҳам осон тутиб бўлмайди. Лекин улар одатда тўғри қарор қабул қилишади.
Мулисларнинг фикрларига эътибор бермайман. Ҳамманинг ўз фикрини билдиришга ҳуқуқи бор, лекин бирор ҳолатни муҳокама қилиш ОАВнинг иши»,- дейди футболчи.













