«Ньюкасл» бош мураббийи Алан Пардю жамоа ҳужумчиси Папис Сиссенинг анча қиммат туришини таъкидлади.
«Январда Сиссега кўпчилик жамоаларнинг оғиз солиши аниқ, лекин уни қўлга киритмоқчи бўлган жамоа анча харажат қилиши керак. Шу ҳам алоҳида айтишим даркорки, футболчиларнинг трансфери билан мен эмас, клуб раҳбарлари шуғулланишади.
Ҳамма футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Шундай экан Сиссенинг кайфияти яхши. Ундан бу борада бирорта ҳам шикоят эшитмадим.
Унга осон тутиб бўлмайди. Ишончим комил, у ўз ишини қилишга ҳаракат қилади. Сиссе аввалги жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири эди. Ҳозир эса вазият бошқача. Сиссе жуда яхши шиғулланмоқда ва ўйнашга доим тайёр. Январгача Англия кубоги ўйини бўлади ва Сиссе бу ўйинларда майдонга тушади.
Жамоада рақобат жуда катта. Бен Арфа, Шола Амеоби. Шубҳасиз, асосий ҳужумчо Лук Рэми. Шундай экан Сисси унга бериладиган имкониятдан фойдаланиши керак»,- дейди мураббий.