"Наполи" бош мураббийи Рафаэль Бенитес The Independent`даги ўз колонкасида навбатдаги мақоласини эълон қилиб, у орқали Чемпионлар лигасида математик қонунлар кетмаслигини уқтириб ўтди.
"Чемпионлар лигасида қанақа математика? "Шу ҳақида гапириб беринг!" дейишни яхши кўришади инглизлар. Мана "Наполи" билан гуруҳда 12 очко тўпладик, "Арсенал"ни ютдик, аммо плей-оффдан қуруқ қолдик.
12 очко билан гуруҳдан чиқа олмаган охирги жамоа 1997 йилги "ПСЖ" бўлган экан, наилож?
"Зенит"га қаранг, улар 6 очко (!) билан гуруҳдан чиқишди... Қайтараман: нима қилай ахир?!
Зўр бериб бор кучимиз билан қудратли "Арсенал"ни мағлубиятга учратдик. Ҳаммага бир нарсани исбот қила олдик: "Наполи" - ўсиб бораётган жамоа", - деб ёзади Бенитес.