«Боруссия Д» бош мураббийи Юрген Клопп чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасидаги «Зенит»га қарши кечажак ўйинлар ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳеч қачон Россияда бўлмаганман. Шунинг учун «Зенит»га қарши ўйинларни сабрсизлик билан кутяпман. Энди рақибимизни яхшилаб ўрганамиз. Плеф-оффдаги ҳар қайси жамоа хавфли бўлишини биласиз.
«Зенит» ҳақида кўп нарса билмай туриб ҳеч нима дея олмайман, Ҳали олдимизда икки ой бор»,- дейди мураббий.