Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

ЕЧЛ статистикаси: Фактлар, рақамлар, рекордлар...

Баҳо:
+ | -

ЧЛ-2013-2014: Гуруҳ босҚичи 6-турдан сўнг. Мана, Европа клуб футболининг асосий турнири ҳисобланган ЧЛ гуруҳ раунди ниҳоя­сига етди. Демак, ўз одатимизга кўра, 6-тур ўйинларида кузатилган диққатга сазовор натижаларни рақамлар асосида баён этамиз.

0 - ЦСКАнинг бирор россиялик футболчиси жорий мавсум ЧЛ баҳсларида гол уролмади. Бундай ҳолат ЧЛ-2007|2008да ҳам кузатилганди.

 

0 - Венанинг «Аустрия»си ўз уйида гол уролмаганида, бу борада турнирдаги 4-жамоа бўлиши мумкин эди. Ҳозирга қадар бундай антирекордни «Кошице» (1997|98), «Грассхоппер» (1995|1996) ва «Казино СВ» (1994|1995) клублари қайд этишган.

 

1 - «Виктория» ЧЛ тарихида дастлабки 5та ўйинда ютқазиб ҳам, якунда 3-ўринни эгаллаган биринчи жамоа бўлди.

 

2 -ЦСКА ЧЛ гуруҳ босқчини 2 марта 3-ўринда якунлаган эди. Хусусан, 2004|2005 йиллар мавсумида «армиячилар» УЕФА кубогига йўл олишган ва якунда турнир ғолибига айланишган.

 

2 - Кейсуке Хонде ЦСКАдан кетиш олдидан гол уролмади. Агарда у сўнг­ги дақиқаларда жарима зарбасини самарали тарзда амалга оширганида, ЧЛда гол урган япон футболчилари орасида яққол етакчи бўлиб оларди. 2006|2007 йиллар мавсумида «Селтик» вакили Шунсуке Накамура бир мавсумда 2та гол урганди.

 

2 - «Виктория»га қарши баҳсда асаблари дош беролмай, қизил карточка олишган Алан Загоев ва Понтус Вернблум ЦСКАни Россиянинг қўпол жамоалари орасида 2-ўринга олиб чиқишди. «Армиячилар» ҳисобида энди 6та «қизил» бор, бу борада 1-ўринда турган «Спартак»да эса 12та.

 

3 - «F» гуруҳида 3та жамоа («Боруссия» Д. «Арсенал», «Наполи») 12тадан очко тўплади. Сўнгги марта 12 очко йиққан ҳолда «плей-офф»га чиқолмаслик ҳолати 1997|1998 йиллар мавсумида юз берганди. Ўшанда «Наполи» қисматини «ПСЖ» татиб кўрганди.

 

3 - Неймар фақатгина 6-турга келиб, ЧЛдаги голлари ҳисобини очди. У турнирнинг янги тарихидаги 83-«хет-трик» муаллифига айланди. Умуман, жорий мавсум 6та «хет-трик» ва 1та «покер» кузатилди.

 

4 - «Арсенал» ҳам «плей-офф» бос­қичига йўл олгач, Англия премьер-лигаси ўз тарихида 6-марта 4та жамоа билан курашни давом эттирадиган бўлади.

 

5 - Англиядан 4та жамоа «плей-офф» босқичида иштирок этган 5та ҳолатда улардан камида биттаси финалга етиб борган. Шундай мавсумларнинг 2тасида соврин («Ливерпуль» - 2004|2005 ва «Манчестер Юнайтед» - 2007|2008) инглизларга насиб этган.

 

5 - Гуруҳ босқичидаги 5та ўйинда ҳисоб очилмади.

 

5 - «Зенит» атиги 5та гол уриб, кейинги босқичга йўл олди. ЧЛ-2002|2003да «Рома» ва ЧЛ-2005|2006да «Вильярреал» 3тадан гол билан «плей-офф»га чиққанди.

 

6 - «Зенит»нинг шунча очко билан «плей-офф»га чиқиши - бу фантастика! Сўнгги марта 2005|2006 йиллар мавсумида «Вердер» ва «Глазго Рейнжерс» ўз гуруҳларида 7тадан очко тўплаб, кейинги босқичга йўл олишганди. Умуман, клубларнинг 7та очко билан кейинги босқичга чиқиш ҳолати атиги 7 марта юз берган.

 

6 - «Атлетико» ўз тарихида 2-марта ЧЛдаги мағлубиятсиз сериясини 6та ўйинга етказди. Олдинги серия 2008 йилнинг сентябридан 2009 йилнинг сентбярига қадар қайд этилганди.

 

6 - «Бавария» сўнгги турда «Манчестер Сити»ни мағлуб этганида, гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан якунлаган 6-жамоага айланарди. Бундай натижага «Милан» (1992|1993), «ПСЖ» (1994|1995), «Спартак» М. (1995|1996), «Барселона» (2002|2003) ва «Реал» (2011|2012) клублари эришганлар. Қизиқ тарафи шундаки, гуруҳ босқичини 100 фоизли натижа билан тамомлаган бирор жамоа якунда ЧЛ ғолибига айланмаган.

 

9 - Криштиану Роналду 5та ўйинда 9та гол урди ва ЧЛ тарихида гуруҳ босқичида энг кўп зафар қучган футболчига айланди. Унга қадар гуруҳ босқичида Эрнан Креспо (2002|03), Филиппо Инзаги (2002|2003) ва Рууд ван Нистелрой (2004|2005) 8тадан гол уришганди. Шунингдек, жорий мавсум Златан Ибрагимович ҳам шундай натижага эришди.

 

10 - «Бавария»нинг ғалабали серияси 10та ўйиндан ўтмай узилди. Жамоа сўнгги 39 йил ичида илк марта 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ютқазди.

 

12 - «Наполи» 13-ўйинга келибгина гол қўйиб юбориш анъанасига барҳам берди. Бундай узоқ «голли серия» 1967 йилдан бери илк бор қайд этилаётганди. Неаполликлар 1962-1967 йиллар оралиғида кетма-кет 14та баҳсда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлай олишмаганди.

 

14 - «Галатасарой» 14та гол қўйиб юбориб ҳам, кейинги босқичга чиқди. 2000|2001 йиллар мавсумида гуруҳ ғолиби бўлган «Андерлехт» ҳам шунча гол қабул қилганди.

 

15 - Криштиану Роналду бир йил (2013) давомида ЧЛ баҳсларида 15та гол урди. Бу ҳам турнирнинг янги рекорди.

 

20 -»Реал» гуруҳ босқичида 20та гол уриб, «Манчестер Юнайтед» (1998|1999) ва «Барселона» (2011|2012) клублари қайд этган рекордни такрорлади.

 

31 - «Реал» ЧЛ баҳсларида қаторасига 31-баҳсда гол урди. Бу борада иккинчи яхши натижа «Барселона» (29та ўйин)га тегишли.

 

33 - «Галатасарой» ва «Ювентус» ўртасидаги ўйин 33-дақиқада кучли қор бўрони туфайли тўхтатилди. Учрашув эртасига келган жойидан давом эттирилди. Қизиғи, «Ювентус» бундай ҳолатга биринчи марта тушмади: 2001 йилнинг 29 ноябрида «Ба­йер» клубига қарши баҳси ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли ортга сурилганди.

 

40 - Райан Гиггз гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида майдонга тушиб, 40 ёшдан ўтиб ЧЛ баҳсларида иштирок этган 10-футболчи бўлди. У (40 ёш 211 кун) майдонда бевосита ҳаракатланганлар орасида Алессан­дро Костакурта, Дэвид Уэйр (40 ёш 211 кун), Тасос Митропулос (40 ёш 109 кун) ва Донато (40 ёш 11 кун)дан сўнг 5-«кекса» футболчидир.

 

41 - «Челси» посбони Марк Шварцер 41 ёшу 66 кунлигида «Стяуа»га қарши баҳсда ЧЛда ўз дебютини нишонлади.

 

50 - ЦСКА футболчси Аҳмад Мусо «Виктория»га қарши баҳсда клубининг ЧЛдаги 50-голини урди.

 

50 - «Шахтёр»нинг ЧЛда урган 84та голидан 50таси (59,5%) бразилиялик футболчига тегишли. ЧЛда иштирок этган клублар орасида фақат «Порту» (62та), «Барселона» (61та) ва «Реал» (54та) клублари учун бразилияликлар кўпроқ гол уришган. «МЮ» эса бразилияликлардан энг кўп жабр чеккан жамоа ҳисобланади - 31 марта.

 

83 - «Милан» ҳужумчиси Кака ЧЛдаги 83-ўйинида қатнашди. Бу борада у ватандоши Лусионинг натижасини такрорлади.

 

300 - «Барселона» ЧК|ЧЛ доирасидаги уй баҳсларида 304-голини нишонлади. Юбилей 300-гол муаллифи - Педро. Умумий еврокубокларни олсак, уйда урилган голлар сони 602тага етди. Еврокубоклар доирасида уйда урилган 600-гол муаллифи - Неймар. Херард Пикенинг голи эса «Барса» учун еврокубоклардаги 1000-гол бўлди. Уйда гол уриш бўйича яққол етакчи - «Реал» (629та).

 

800 - «Реал» ЧК|ЧЛдаги 800-голини нишонлади. Юбилей гол муаллифи - Криштиану Роналду. Лука Модричники эса жамоанинг янгиланган форматдаги ЧЛда урган 300-голи бўлди.

 

6300 - 5-тур якунига етгандан сўнг янгиланган форматдаги ЧЛда урилган жами голлар сони 6295тага етганди. Бунинг учун 2363та ўйин керак бўлди. «Олимпиакос» ҳужумчиси Хавьер Савиоланинг «Андерлехт» дарвозасига киритган тўпи турнир тарихига 6300-гол сифатида киритилди.

 

 

 

«Марсел»дан Ғалабасиз мавсум

 

Жорий мавсум фақат «Марсель» клуби бирорта очко олмади. Турнир тарихида бундай ҳолат 16 марта кузатилган.

 

Гуруҳ босқичини очкосиз якунлаган клублар:

 

1997|1998. «Кошице» (Словакия), тўплар нисбати — 2:13

 

2001|2002 «Фенербахче» (Туркия), 3:12

 

2002|2003 «Спартак» (Россия), 1:18

 

2002|2003 «Байер» (Германия), 5:15

 

2004|2005 «Андерлехт» (Бельгия), 4:17

 

2005|2006 «Рапид» (Австрия), 3:15

 

2006|2007 «Левски» (Болгария), 1:17

 

2007|2008 «Динамо» К. (Украина), 4:19

 

2009|2010 «Маккаби» Х. (Исроил), 0:8

 

2009|2010 «Дебрецен» (Венгрия), 5:19

 

2010|2011 «Жилина» (Словакия), 3:19

 

2010|2011 «Партизан» (Сербия), 2:13

 

2011|2012 «Оцелул» (Руминия), 3:11

 

2011|2012 «Вильярреал» (Испания), 2:14

 

2011|2012 «Динамо» З. (Хорватия), 3:22

 

2013|2014 «Марсель» (Франция), 5:14

 

 

 

СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

 

Тўпурарлар: 9 - Криштиану Роналду («Реал»); 8 - Златан Ибрагимович («ПСЖ»); 6 - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Лионель Месси («Барселона»); 5 - Артуро Видаль («Ювентус»), Альваро Негредо («Манчестер Сити»); 4 - Диего Коста («Атлетико»), Гонсало Игуаин («Наполи»), Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Роберт Левандовски («Боруссия» Д.); 3 - Алекс Тейшейра («Шахтёр»), Марио Гётце («Бавария»), Анхель ди Мария («Реал»), Юлиан Дракслер («Шальке»), Костас Митроглу («Олимпиакос»), Томас Мюллер («Бавария»), Неймар («Барселона»), Рауль Гарсия («Атлетико»), Франк Рибери («Бавария»), Арьен Роббен («Бавария»), Симон Рольфес («Байер»), Умут Булут («Галатасарой»)

 

Автоголлар: 1 - Тоби Алдервейрелд («Атлетико»), Даниэль Георгиевски («Стяуа»), Эмилио Исагирре («Селтик»), Иньиго Мартинес («Реал Сосьедад»), Шансель Мбемба («Андерлехт»), Херард Пике («Барселона»), Ражим Ржезник («Виктория»), Эмир Спахич («Байер»), Хуан Суньига («Наполи»)

 

Ассистентлар: 6 - Уэйн Руни («МЮ»); 5 - Анхель ди Мария («Реал»); 4 - Самир Насри («Манчестер Сити»), Грегори ван дер Виль («ПСЖ»), Тьяго Мотта («ПСЖ»)

 

Сариқ карточка: 4та - Дмитри Пайе («Марсель»), Саша Клештан («Андерлехт»), Маркель Бергара («Реал Сосьедад»), Фабрис Н~Сакаля («Андерлехт»)

 

Қизил карточка: 1та - 21 нафар футболчи

 

Энг кўп гол урган жамоалар: 20 - «Реал»; 18 - «Манчестер Сити»; 17 - «Бавария»; 16 - «Барселона», «ПСЖ»

 

Энг кам гол урган жамоалар: 1 - «Реал Сосьедад»; 2 - «Стяуа»; 3 - «Селтик»

 

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 17 - «Реал»; 16 - «Манчестер Сити»; 14 - «ПСЖ», «Бавария», «Атлетико», «Барселона»

 

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича мақтанолмайдиган жамоалар: 1 - «Реал Сосьедад»; 2 - «Селтик», «Стяуа», «Зенит»

 

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 4 - «Байер», «Наполи»; 3 - «Бавария», «Реал»

 

Жарима майдони ташқарисидан гол уролмаган жамоалар - 9та

 

Бош билан гол уриш бўйича етакчи жамоалар: 4 - «ПСЖ»; 3 - «Ювентус», «Манчестер Сити», «Барселона»

 

Бош билан гол уролмаган жамоалар - 8та

 

Энг кўп сариқ карточка олган жамоалар: 22 - «Андерлехт»; 17 - «Аустрия», «Олимпиакос»; 16 - «Манчестер Сити»

 

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 5 - «Бавария»; 7 - ЦСКА; 8 - «Арсенал», «Челси»

 

Энг кўп қизил карточка олган жамоалар: 4 - «Андерлехт»; 2 - «Селтик», ЦСКА

 

Қизил карточка олмаган жамоалар - 16та (уларнинг 8таси кейинги босқичга йўл олди)

 

Энг кўп қўполлик содир этган жамоалар: 106 - «Порту», «Бенфика»; 101 - «Боруссия» Д.; 100 - «Андерлехт»

 

Энг кам қўполлик содир этган жамоалар: 50 - ЦСКА; 61 - «Бавария»; 63 - «Реал»; 69 - «Байер»

 

Энг кўп қўполлик содир этган футболчилар: 24 - Гиоргиос Самарас («Селтик»); 19 - Габи («Атлетико»)

 

Қўполликлардан энг кўп жабр чеккан футболчилар: 22 - Марио Балотелли («Милан»), Энцо Перез («Бенфика»); 19 - Роберт Левандовски («Боруссия» Д.), Александар Митрович («Андерлехт»), Неймар («Барселона»)

 

Энг кўп «офсайд»га тушган футболчилар: 12 - Оливье Жиру («Арсенал»); 11 - Костас Митроглу («Олимпиакос»); 9-Александар Митрович («Андерлехт»)

 

Энг кўп «сэйв»ни амалга оширган посбон: 39 - Матуш Козачик («Виктория»)

 

Энг кўп пенальти тепган жамоа: 4 - «Ювентус»

 

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 78926 м. - Неманья Матич («Бенфика»); 73926 м. - Клаудемир («Копенгаген»); 71425 м. - Понтус Вернблум (ЦСКА)

 

Энг кўп бурчак тўпи тепган жамоалар: 51 - «Порту»; 48 - «Ювентус»; 46 - «Барселона»; 45 - «Виктория»; 42 - «Бавария»

 

Энг кам бурчак тўпи тепган жамоалар: 15 - «Марсель»; 14 - «Галатасарой», «Милан», «Арсенал»; 20 - «Стяуа»

 

Энг кўп «пас» узатган жамоалар: 4812 - «Барселона»; 4548 - «ПСЖ»; 4547- «Бавария»

 

Энг кам «пас» узатган жамоалар: 2507 - «Селтик»; 2570 - «Байер»; 2650 - «Реал Сосьедад»; 2671 - «Олимпиакос»

 

Тўпга эгалик қилиш бўйича етакчилар (фоиз ҳисобида): 63 - «Барселона», «Бавария»; 60 - «ПСЖ»

 

Тўпга эгалик қилиш бўйича мақтанолмайдиганлар (фоиз ҳисобида): 40 - «Аустрия», «Байер»; 41 - «Селтик»; 42 -ЦСКА, «Реал Сосьедад»

 

Энг қўпол баҳс: «Олимпиакос»-»Андерлехт» (10 декабрь) - 3та қизил ва 8та сариқ карточка

 

Карточка кўрсатилмаган баҳслар: «Арсенал»-»Наполи», «Бавария»-ЦСКА

Турнир статистикаси

Кўрсаткичлар             Жами            Битта ўйинга  ўртача               

 

Гол:           277       2,88

 

Мезбонларники:         159

 

Меҳмонларники:        118

 

Мезбонлар ғалабаси: 48

 

Дуранг:                       18

 

Меҳмонлар ғалабаси:                     30

Сариқ карточка:         363                3,78
Қизил карточка:         21                 0,22
Томошабин:    4 076 150         42 460

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:08, 18.12.2013.
Ўқилди: 5921 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.