Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Бухоро» янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" ПФК 2014 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади. Кеча жамоа аъзолари клуб базасида йиғилишди ва дастлабки машғулотларни бошлаб юборишди.

Ҳозирги кунда машғулотларда фақат маҳаллий футболчилар билан кечмоқда. Унда 40 дан зиёд футболчи қатнашмоқда. Жамоанинг асосий ва ўринбосарлар таркиби, бундан ташқари Бухоро шаҳридаги барча спорт мактабларидан ёш иқтидорли футболчилар саралаб олиниб, клуб ихтиёрига кўшиб олинмоқда.

Футболчилар икки гуруҳга бўлинган холда машқларни ўтказишмокда. Асосий таркиб футболчилари Бухоро спорт мажмуасида, ўринбосарлар ва кўплаб ёшлар Бухоро давлат университети қошидаги футбол майдонида машқларни олиб боришмоқда.

Машқлар давомида ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатганлар асосий таркибга қўшилиб боришади ва аксинча асосий таркибдаги футболчилар ўзларини кўрсата олишмаса, ўринбосарлар таркибига қўшиладилар. Шу тарзда асосий ва ўринбосарлар таркиби аниқлаб борилади.

Жамоа 28 декабрга қадар дастлабки йиғинни  олиб боради ва шундан сўнг қисқа танаффус эълон қилинади. 3 январдан бошлаб жамоа тўлиқ куч билан машқларни бошлайди. Ушбу йиғинга маҳаллий футболчилар сафига вилоятдаги футболчилар ҳам келиб қўшилишади. Бундан ташқари кўрикка легионерлар ҳам ташриф буюришади.

Жамоани тарк этганлар ва янгилар ҳали расман тасдиқланмагани боис бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 09:42, 19.12.2013.
Ўқилди: 2944 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.