"Ювентус" раҳбарияти яримҳимоячи Андреа Пирло билан шартномани январдаёқ узайтиришга шошилмоқда.
Пирлонинг ўзи ҳам бунга қарши эмас, аммо ҳозирча томонлар шартнома шартлари борасида келиша олишмаяпти. Фахрий футболчи икки йил учун 8 миллион евро олишни истамоқда, аммо "Юве" бу миқдорни бироз камайтирмоқчи.
Шунга қарамай итальян ОАВ иккала тараф ҳам албатта келишувга эришишига шубҳа қилмаяпти.













