"МЮ"нинг собиқ устози Карлос Кейруш "Тоттенҳэм" бош мураббийи бўлишга қизиқиши борлигини айтиб ўтди.
"Тоттенҳэм" варианти менга қизиқми? Албатта! Бу клуб менга жуда ёқади.
Англияга қайтиш - менинг орзум. Манчестерда қандай бахтли ишлаганман. "МЮ"даги даврим фаолиятимдаги энг ёрқин вақтлар бўлган", - дейди Эрон терма жамоаси бош мураббийи.