«Манчестер Сити» устози Мануэль Пеллегрини жамоасининг тиғиз тақвим бўйича ўйин ўтказишидан норози эканини билдирди.
«Барча мамлакатларга янги йил олдидан таътил эълон қилинади. Менимча, шундай бўлиши ҳам керак. Чунки футболчилар жуда кўп ҳаракат қилишади.
Биз 26 ва 28 декабрда майдонга тушамиз. Икки кун ҳам дам ололмаймиз. Бу яхши эмас. Менимча, икки ўйин орасидаги фақт камида 72 соат бўлиши керак»,- дейди мураббий.