Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Бугало ва Пишур «Бунёдкор» билан янги шартнома тузишди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олишни давом эттиряпти.

“Бунёдкор” учун бегона бўлмаган дарвозабон – Павел Бугало яна “қалдирғочлар” сафига қайтди. У 2007-2009 йиллар мобайнида “Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпионати, мамлакат кубоги ва Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини қўшиб ҳисоблаганда жами 69та учрашувда майдонга тушган. Бугало жамоамиз сафида Ўзбекистон чемпиони (2008-2009), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2008) ва Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (2008) деган шарафли номга сазовор бўлган. 2013 йилнинг биринчи даврасини Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтган дарвозабон кейинчалик эркин агентга айланган эди. Эндиликда тажрибали посбон билан “Бунёдкор” бир йиллик шартнома тузди.

Ўзининг 19та голи билан 2013 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари номига эга чиққан Олександр Пишур бугун “Бунёдкор” билан янги шартномага имзо чекди. Бунгача Саша клуб рахбарияти билан оғзаки келишувга эришган эди. 23 декабрь куни эса бу келишув хужжатда расмийлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:11, 23.12.2013.
Ўқилди: 3318 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.