Кириш Регистрация

Одил Аҳмедов «Краснодар»га ўтади

Баҳо:
+ | -

Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини Россиянинг «Краснодар»жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.

"Краснодар" хўжайини Сергей Галицкий ёзда Аҳмедовни сотиб олишга ҳаракат қилганди. Аммо томонлар футболчининг нархи борасида бир қарорга кела олишмаганди. Боз устига, Одилнинг ўзи ҳам Махачқалъада қолишни лозим топганди. Бу сафар эса жамоалар футболчининг трансферини 11 миллион еврога келишишган.

Краснодарликлар бош мураббийи Олег Кононой мавсумнинг баҳорги қисми учун жамоанинг марказий қисмида Павел Мамаев, Юрий Газинский ва Одил Аҳмедовдан иборат кучли "мушт" ташкил қилмоқчи. Бундан ташқари жамоа марказий ҳимоячи ҳам қидирмоқда.

Таъкидлаш лозим, Аҳмедов "Анжи"да қолган жамоанинг юлдузли таркибидаги энг сўнгги футболчидир. Қишки трансфер пайтида эса ўтган йили бронза медалларини қўлга киритган таркибдан ҳеч ким қолмайди. Клубда фақат маҳаллий футболчилар қолишади. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячисидан ташқари қишда Ласина Траоре "Монако"га ўтмоқда, Жусилей Бразилияга қайтмоқда, Андрей Ешенко эса Москва жамоаларидан бирига ўтиши кутилмоқда.

Манба: www.izvestia.ru
Киритилди: 18:39, 23.12.2013.
Ўқилди: 10000 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик