Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2013 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийси деб топилди.
Хабарингиз бор, Қашақадарё футболи тарбияланувчиси бўлган Бердиев мураббийлик фаолиятини айнан «Насаф»да бошлаган. Ортда қолган йилда у жамоа билан Ўзбекистон чемпиоатида учинчи ўринни қўлга киритди.