Испания термаси бош мураббийи Висенте Дель Боске йилнинг энг яхши ўйинчиси сўровномасида кимларга овоз берганини маълум қилди, дея хабар беради испан матбуоти.
"Мен ўз виждонимга қулоқ солиб овоз бердим. Талашиб-тортишишларга аралашмасликка ҳаракат қилдим. Хави, Иньеста ва Рибериларга овоз бердим. Риберига 3-ўринни берганим асосли: у ўтган мавсумда ўз клубида ажойиб ўйинади. Бундан ташқари Франция термаси жаҳон чемпионатига чиқди. У "Бавария"нинг муҳим вакили", - дейди Дель Боске.