Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Дмитрий Градиленко: «Филимоновнинг «Локомотив»га трансфери бир дақиқада амалга ошганди»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" футбол клуби россиялик таниқли мутахассис, футбол агенти Дмитрий Градиленко билан ҳамкорликни бошлади. Шу муносабат билан бугун "Ўзбекистон" меҳмонхонаси мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилди.

Тошкентга ташриф
Тошкентда танишларим ва дўстларим кўп. Мен илк марта Тошкентга 1985 йил ташриф буюрганман. Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси таркибида бу ерда ўтказилган мусобақада ғолиб чиққанман. 2009 йили эса юртингизга иккинчи марта келгандим. "Локомотив" дарвозабони Александр Филимоновнинг трансфери менинг иштирокимда амалга ошгандим. Ушбу келишув эса фаолиятим давомидаги энг тез амалга ошган трансферлардан бири ҳисобланади. Ўша пайтда Туркиядаги йиғин ўтказаётган "Локомотив" клуби футболчилари билан ёнма-ён столда овқатлангандик. Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов билан танишдик, суҳбатлашдик ва у менга Филимоновнинг "Афсоналара кубоги"даги ўйинини кўрганини ва унга шундай савиядаги дарвозабон кераклигини айтди. Мен эса дарҳол Сашага қўнғироқ қилдим ва деярли барча нарсани ҳал қилдик. "Локомотив" туфайли унинг фунтболчилик фаолияти яна 2 йилга чўзилганди.

Ўзбек футболи ҳақида
Биринчидан, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг эътибори туфайли сўнгги йилларда футболингизда ўсиш кузатилди. Айниқса, бу нарса ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мисолида кўринди. Ушбу ёшдаги ЖЧларида ўзбек жамоаларини кўриш қувонарли. Ҳаттоки Россия ёшлари бу каби муосбақаларда иштирок этмаётганига эса ҳайрон бўламан.

Ҳозирги кунда Россия Премьер-лигасида икки нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнаётганидан хабарим бор. Виталий Денисов чемпионатнинг энг яхши қанот ярим ҳимоячиси бўлишга номзод бўлса, Одил Аҳмедов "Анжи" сафида ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатди. У билан ҳозирда "Краснодар" қизиқмоқда. Бу жамоа ҳам Тошкентнинг "Локомотив"и каби тез ривожланаётган клублардан бири ҳисобланади.

2009 йилда Тошкентга келганимда "Локомотив" Транспорт институти стадионида ўйнарди. Бу сафарги стадион ва у ердаги шароитларни кўриб қойил қолдим. "Краснодар"да ҳам худди шундай шароитлар яратилган. Одил Аҳмедов бу жамоага ўтса, клуб билан ҳам яқиндан танишиш имкониятига эга бўласизлар.

Аҳмедов ва Денисов Россия чемпионатида ўйнаётган бўлса, бошқа футболчилар учун ҳам эшиклар шундай тарзда очилади. Масалан, Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳозирги кунда ўзининг бир нафар футболчисини Москва жамоаларидан бирига жойлаш учун ҳаракат қилаётганидан хабарим бор.

Ўзим хам баъзи футболчиларни Тошкентга олиб келдим. Аммо ҳали шартнома тузилмаганим учун ҳозирча бу ҳақда бирор нарса дейиш қийин.

Ўзбек футболчиларининг хориж клубларига ўтиш имкониятлари ҳақида
Туркияда ўтган ЖЧ давомида ўзбекистонлик футбочлиларнинг ўйинларини кўрдим. Таркибда Месси ёки Роналду каби яққол ажралиб турадиган юлдуз футболчи йўқ. Демак, ҳамма нарса футболчининг ўзига боғлиқ. Бу ерда агентнинг ҳиссаси юқори эмас. Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Францияга ютқазди а? Унинг таркибидаги Пол Погба ҳозир қаерда ўйнаяпти? "Ювентус"да! Шунинг ўзи ҳам кўп нарсадан дарак бермоқда.

Афсуски, Осиёдаги саралаш баҳсларини кузата олмадим. Фақат интернет орқали натижаларни кузатиб бордим. Ўзбек футболчиларига Осиёнинг бой клублари қизиқиши ортиб бораётганидан хабарим бор. Масалан, мен билан ҳамкорлик қилиб келган Клецков Таиланд жамоасига ўтибди. Буни эшитиб ҳайрон бўлдим. Олдинлари Таиландга фақат дам олиш учун бориларди. Демак, ҳозирда бу мамлакатда ҳам ўзига тўқ жамоалар пайдо бўла бошлабди.

Терма жамоаларингиз ўзлари иштирок этаётган мусобақаларда янада яхшироқ натижаларга эришиши учун би нечта жиҳатларга эътибор қаратиши лозим. Биринчи навбатда, футбочлилар тажриба тўплаши лозим. Кучли жамоалар билан кўпроқ ўртоқлик ўйинларини ўтказиш керак. Бундан ташқари чемпионат ҳам кучли бўлиши лозим. Мен Ўзбекистон миллий терма жамоада қанча легионер ўйнашини билмайман.  Назаримда, улар терма жамоада бошқа футболчиларга нисбатан ажралиб туришса керак. Сабаби улар миллий терма жамоа сафида савия жиҳатидан ўзлари билан тенг бўлган футболчилар билан ўйнашади.

Ёши катта футболчиларнинг миллий чемпионатга ташрифи борасида
Бундан бир неча йил аввал бразилиялик юлдуз Ривалдо "Бунёдкор"да ўйнади. Миржалол Қосимовнинг айтишича, Ривалдо машғулотга биринчи бўлиб келиб, энг охирги бўлиб уни тарк этаркан. Бундай футболчилар керак. Ўзбекларда ёши катталарга нисбатан ҳурмат юқори. Мухлислар маҳоратли футболчиларнинг ўйинларидан завқ олишади. Бу албатта ижобий жиҳат. Ўша пайтда "Бунёдкор"да молиявий жиҳатдан имкониятлар бўлган экан, демак, буни амалга оширди. Ёши катта бўлиб қолган россияликлар футболчиларнинг Ўзбекистон чемпионатида ўйнаши борасида эса аниқ фикр билдириш қийин. Аммо иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Барча нарса таклифга боғлиқ.

Агар агент футболчини клубга таклиф қилса, унда футболчининг нархи тушиб кетади. Агар клубнинг ўзи футболчига қизиқиш билдирса, бу бошқа масала. Шундай экан, олтин оралиқни топиш муҳим аҳамиятга эга.

Шарҳловчи сифатида ўйинга тайёргарлик
Менинг шарҳловчи сифатида илк ўйиним 2001 йилда бўлганди. Василий Уткин менга қўнғироқ қилди ва битта ўйинни шарҳлашга таклиф қилди. Бу Акинфеевнинг илк ўйини эди. Назаримда, шарҳимиз ёмон чиқмади ва Василий менга бу соҳада ишлаш борасида ўйлаб кўришимни айтди. Орадан 2 йил ўтиб Дмитрий Анисимов менга сим қоқди ва ярим йилдан кейин очиладиган "Спорт" каналига шарҳловчилар йиғилаётанини айтди. Ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. Шу каналда жамоатчилик асосида шарҳловчиликни бошлаганман. Фаолиятим давомида Евро-2004, Евро-2008, ЖЧ-2010, Евро-2012 каби йирик мусобақалардаги ўйинларни шарҳлаб бордим. Бир йилдан бери эса шарҳловчи сифатида ишламаяпман. Ҳозирда мени таҳлилий кўрсатувларга эксперт сифатида таклиф этишмоқда.

Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Статистик маълумотларни тўпланади. Блокнот эса ҳамиша олдимда туради. Баъзида тўплаган маълумотлар керак бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу ўйиннинг боришига боғлиқ. Одатда, журналист ҳеч бир жамоага мухлислик қилмаслиги лозим дейишади, аммо, назаримда, бу нарса шарҳловчига ҳалал бермаса керак. Масалан, Уткин "Реал"га мухлислик қилишини яширмайди. Мен ҳам "Спартак" мухлисиман.

Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ташкил этиш борасида
Биз тижорат асрида яшаяпмиз. Катта жамоалар ўйинлар ҳамиша қиммат туради. Масалан, Россия Бразилия билан ўйнади. Бразилия шунчаки ўйнамайди. Ўзбекистон ва Россия ўйинини ташкил қилса бўлади. Бунга эса ҳомийлар керак бўлади. Бу борада музокаралар олиб борадиган инсонлар бор.

"Зенит"нинг ЕЧЛ плей-оффидаги имкониятларини ҳақида
Бугунги кунда "Зенит" ҳам, "Боруссия" ҳам қийин аҳволда. Левандовский ва етакчи футболчиларнинг жароҳатдан қачон қутулиши ҳам номаълум. Ҳозирги пайтда германияликларнинг имкониятлари юқори. Дортмунднинг энг яхши футболчилари соғайишига кўп нарса боғлиқ. Февраль ойига бориб, жамоалар қандай формада бўлишини билмайман. Ҳозирча эса менинг тахминим - 60-40%, "Боруссия" фойдасига.  ЕЧЛда эса  "Бавария" ва "Манчестер Сити"ни фаворит сифатида баҳолайман.

Россия терма жамоасининг ЖЧ-2014да имкониятлари ҳақида
Россия терма жамоасига қуръада омад кулиб боқди. Худди шундай вазият Япониядаги ЖЧда ҳам юзага келганди. Ўшанба гуруҳдан чиқишимизга барча ишонганди. Бу сафар эса Осиёнинг бошқа жамоаси Жанубий Корея билан бир гуруҳга тушдик. Корейслар шундай жамоаки, улар ҳеч қачон ютқазишни исташмайди. Бу сафар эса гуруҳдан чиқсак керак.

Агент сифатидаги ишлари
Менинг сўнгги энг катта трансфер борасидаги иштироким бундан икки йил аввал Жано Анонидзе билан боғлиқ бўлганди. Ўшанда у "Спартак" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ҳозир бир неча нафар ёш футболчилар билан ҳамкорлик қиламан. Уларни номларини айтганим билан, сизлар танимайсизлар.

Россия терма жамоаси мураббийлари ҳақида
Сўнгги 10 йилда терма жамоа илк марта ЖЧга чиқди. Шунинг ўзи кўп нарсадан дарак бермоқда. Шунингдек, Худдинкни ҳам унутмаслигимиз лозим. У Евро чемпионатида ярим финалгача етиб борди. Капеллони ишига баҳо беришга ҳозирча шошилмай турганимиз боғлиқ. Жамоамиз ЖЧ гуруҳ босқичидан чиқса, кейин маълум бир хулосага келамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:56, 26.12.2013.
Ўқилди: 6201 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.