Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Гандбол. Мавсум сарҳисоб қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон гандбол федерациясида 2013 йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда йил давомида ўтказилган мамлакат чемпионати ва кубок ғолиблари, шунингдек, халқаро мусобақаларда иштирок этиб совриндор бўлган терма жамоа аъзолари тақдирланди.

2013 йилги спорт мавсумида эркаклар ўртасида ғолибликни Ўзбекистон Миллий Университети жамоаси қўлга киритди. Урганч Олимпиа заҳиралари коллежи кумуш, Давлат жисмоний тарбия институти гандболчилари эса бронза медали совриндори бўлди.

Аёллар жамоалари ўртасида ўтказилган чемпионат баҳсларида Олмалиқ тоғ металлургия комбинати жамоаси биринчи, Тошкентнинг “Ёшлик” клуби иккинчи, андижонлик олимпиячилар учинчи ўринни эгалладилар.

Мамлакат кубоги баҳсларида Ўзбекистон Миллий Университети жамоаси бош совринга сазовор бўлди.

Федерация томонидан йилнинг энг яхши спортчиси деб Улуғбек Икромов ва Алина Сухонлосовалар эътироф этилишди.

Маълумки, 2013 йилнинг 3-10 декабрь кунлари Таиландда Жануби-шарқий Осиё гандбол федерацияси томонидан илк маротаба ташкил этилган чемпионатда Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари аъзолари бош совринни қўлга киритишди.

Мазкур мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари Гонконг, Таиланд, Вьетнам ва Филиппин терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда яна мезбонлар билан куч синашган гандболчиларимиз рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.

Хотин-қизлар мусобақасида ҳам мамлакатимиз гандболчиларига тенг келадигани топилмади. Спортчиларимиз Гонконг, Таиланд, Филиппин ва Вьетнам терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, бош совринга эга бўлдилар.

Ҳа, тобора поёнига етиб бораётган 2013 йил юртимиз гандболчилари учун ёрқин воқеаларга бой бўлди. Умид қиламизки, гандболчиларимиз 2014 йилда ҳам зафарли одимлашда давом этаверадилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:26, 27.12.2013.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик