Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Шуҳрат Мирхолдиршоев «Андижон»га қўшилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бугун “Андижон” жамоамиз ўзининг дастлабки ўқув-машғулот йиғинини якунлади. 18 декабрь куни бошлаган йиғин ўн кун давом этди. Янги йил байрами муносабати билан Азамат Абдураимов қисқа муддатли дам берди.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ижарага олинган футболчилар – Фурқат Ҳасанбоев билан Акром Комилов “Бунёдкор”га қайтишган бўлса, Акмал Турсунбоев ва Андрей Сидоров эса “Пахтакор” ихтиёрига қайтишди. Бундан ташқари, жамоа Юрий Цой, Афзал Азизов ва Икром Ибрагимов каби ўйинчилар билан хайрлашди. Энди улар янги мавсумда жамоамиз сафида тўп суришмайди. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар тажрибали бу футболчиларга “Андижон”ни олий лигага қайтишига муносиб ҳисса қўшишгани учун миннатдорчилик билдиради.

Бу йил биринчи лигада “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Сергей Смородин, Ғиёс Комилов ва Сардор Соибов жамоада қолишадиган бўлди. Шунингдек, мураббийлар бир қатор маҳоратли футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Тажрибали ҳужумчи Шуҳрат Мирхолдиршоевни “Андижон” сафига қўшилиши кутилмоқда. Бундан ташқари январдаги йиғинда жамоамиз таркибига литвалик икки нафар футболчи қўшилади. Булардан бири марказий ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужум чизиғида тўп суради. Шуни айтиб ўтиш керакки, айни пайтда ҳали бирор-бир футболчи билан шартнома имзолангани йўқ.

Янги йил байрамидан сўнг “Андижон” 3-15 январь кунлари яна ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттиради. Шундан сўнг учинчи йиғин 19 январдан Тошкентда бошланади. Фурсатдан фойдаланиб “Андижон” жамоаси Янги йил байрами билан футбол мухлисларини табриклайди. 2014 йил барчангизга омад келтирсин!

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 17:42, 28.12.2013.
Ўқилди: 3029 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик