Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Бунёдкор» нигериялик футболчилар юзасидан баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Тошкентда бўлиб турган бир гуруҳ нигериялик футболчилар билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди. Баёнот матни клуб твиттерида чоп этилган.

Маълум бўлишича, ушбу нигериялик футболчиларнинг «Бунёдкор»га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Африкаликлар «Бунёдкор»никига ўхшаш JAKO бренди остидаги либосларни Тошкентда тиктиришган, либослардаги клуб логотипи эса «Бунёдкор»ники эмас, балки рамзи Тошкент клубиникига жуда ҳам ўхшаш бўлган Грузиянинг «Марк Старс»ники.

Аввалроқ, Facebook ижтимоий тармоғида бир гуруҳ нигериялик футболчиларнинг Тошкентда машғулотлар олиб бораётгани ва гуруҳ бўлиб суратга тушгани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг устидаги спорт либослари узоқдан қараганда «Бунёдкор»ники билан бир хил кўринишда эди.

«Марк Старс» Грузия иккинчи лигаси вакили бўлиб, 2012 йилда ташкил этилган. Клуб нигериялик Келвин Отусга тегишли. Клуб расмий сайти маълумотларига кўра, жамоа таркибида уч нафар нигериялик футболчи бор.

Жамоа логотипи шакли «Бунёдкор»ники билан бир хил, ранглар ҳам деярли ўхшаш. «Бунёдкор» логотипида гумбаз устида оқ лайлаклар бўлса, «Маркс Старс»никида қора лайлаклар бор, шунингдек, Грузия клуби логотипида қалдирғочлар йўқ. «Бунёдкор» логотипининг BUNYODKOR деб ёзилган ўрнида «Марк Старс» логотипида FOUNDED 2012 деб ёзилган.

“Бунёдкор” логотипи

“Марк Старс” логотипи

Тошкентда, бир қаторлари 2013 йил кузидан бери бўлиб турган нигериялик футболчилар гуруҳи нима учун ўз либосларини «Бунёдкор»никига ўхшаш даражада тайёрлатгани номаълум.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 08:27, 29.12.2013.
Ўқилди: 6360 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик