"Реал" футболчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2014даги иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз жиддий гуруҳга тушганмиз ва бу гуруҳда биз фаворит ҳисобланмаймиз. Лекин плей-оффга чиқиш ва у ерда яхши иштирок этиш учун яхши имкониятларга эгамиз. Баъзида менга босим уюштирилиши ёқади. Бу менга янада ривожланишга мажбур қилади. Менинг севимли ўйинчим? Бу — ўзим", дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.