Бугун “Бунёдкор” футбол мактаби майдонида “қалдирғочлар” икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказишди.
“Қизиллар” ва “кўклар” баҳси қизиқарли ва курашларга бой руҳда ўтди. Анча вақтдан бери фақатгина машғулотлар билан кифояланиб келишган футболчилар ҳақиқий қарама-қаршиликни соғиниб қолишгани яққол сезилди. Мураббийлар штаби қарорига кўра футболчиларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, 15 дақиқадан тўрт бўлим ўйналди. Шунингдек, таркибда ўзгаришлар амалга оширилиб, турли хил тактик режалар ҳам синовдан ўтказилди.
Учрашувларда кучлар тенг келди – 1:1. Эътиборлиси, ҳар иккала гол ҳам жамоамизнинг янги аъзоси Рустам Аъзамов ҳисобига ёзилди.
Учрашувда бош мураббий Миржалол Қосимов қуйидаги футболчиларни синаб кўрди:
“Қизиллар”: Акбар Тўраев, Бобур Акбаров, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Жаҳонгир Жиямуродов, Жавлон Иброхимов, Мансур Саидов, Алибобо Раҳматуллаев, Алишер Шоғуломов, Анвар Бердиев, Вохид Шодиев
“Кўклар”: Абдукарим Муҳаммедов (Павел Бугало; Хуршид Хўжаев), Шукурали Пўлатов, Артём Филипосян, Орифжон Мамажонов, Акмал Шораҳмедов (Ҳасан Асқаров), Рустам Аъзамов, Миржамол Қосимов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Забихилло Ўринбоев, Игорь Таран, Баҳодир Пардаев